Duolar va Zikrlar 🤲🏻 Telegram channel photo

Duolar va Zikrlar 🤲🏻

@kunlik_duolarimPublic Channel

۝ وَقَالَ رَبُّكُمُ ٱدْعُونِىٓ أَسْتَجِبْ لَكُمْۚ ۝ «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман» 40 | 60 ©️Канал холис Аллоҳ йўлида очилган. Bogʻlanish: Reklama xizmatimiz: @rek_kunlik_duolarim Kanallarimiz: @quronxatmtilovati

ЭротикарусскийРоссия

1k

Last views

45.9k (45,868 subscribers)
Участники
—
Rating
50
Total Posts
Oct 17, 2026, 10:50 AM
Обновлено
Apr 26, 2026
Created
Stats

Вы просматриваете русский контент. Чтобы увидеть контент на других языках, измените язык сайта.

Channel Information

Channel Information
Channel NameDuolar va Zikrlar 🤲🏻
Username@kunlik_duolarim
CategoryЭротика
Languageрусский
CountryРоссия
Участники45,868
Channel TypePublic Channel
Created26 апр. 2026 г.
Last Updated17 окт. 2026 г. • 6 дней назад
StatusActive

Рейтинг

Глобальный рейтинг
#367499-712
Рейтинг по языку
#172083-211
Рейтинг по категории
#9123-39

Рост участников

Всего: 45.9K30 Days growth: -1.1K2.4%
09/1809/2309/2810/0310/0810/1310/17
Рост участников - 30 Days
DateSubscribers
18:09:202646,996
19:09:202646,996
20:09:202646,799
21:09:202646,799
22:09:202646,799
23:09:202646,799
24:09:202646,799
25:09:202646,799
26:09:202646,799
27:09:202646,799
28:09:202646,799
29:09:202646,799
30:09:202646,799
01:10:202646,799
02:10:202646,799
03:10:202646,799
04:10:202646,799
05:10:202646,799
06:10:202646,799
07:10:202646,799
08:10:202646,799
09:10:202646,799
10:10:202646,799
11:10:202646,799
12:10:202646,799
13:10:202646,799
14:10:202646,799
15:10:202646,799
16:10:202646,799
17:10:202645,868
Рост участников - Weekly
DateSubscribers
Week of 20:04:202652,765
Week of 27:04:202652,765
Week of 04:05:202652,152
Week of 11:05:202652,152
Week of 18:05:202652,152
Week of 25:05:202652,152
Week of 01:06:202652,152
Week of 08:06:202652,152
Week of 15:06:202652,152
Week of 22:06:202652,152
Week of 29:06:202652,152
Week of 06:07:202650,214
Week of 13:07:202650,214
Week of 20:07:202650,214
Week of 27:07:202650,214
Week of 03:08:202650,214
Week of 10:08:202650,214
Week of 17:08:202648,127
Week of 24:08:202648,127
Week of 31:08:202647,273
Week of 07:09:202646,996
Week of 14:09:202646,799
Week of 21:09:202646,799
Week of 28:09:202646,799
Week of 05:10:202646,799
Week of 12:10:202645,868
Рост участников - Monthly
DateSubscribers
April 202652,765
May 202652,152
June 202652,152
July 202650,214
August 202648,127
September 202646,799
October 202645,868
Рост участников - Yearly
DateSubscribers
202645,868

Top 10 posts

Most viewed posts from this channel

By views
  1. #1🕊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.6.6K
  2. #2🕊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.6.5K
  3. #3Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ6.2K
  4. #4#Ҳикмат5.8K
  5. #5Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!5.7K
  6. #6O‘tmish dardlarini ko‘tarib yurmang…5.7K
  7. #7"Аллоҳнинг гўзал исмлари бордир. Бас, Унга ўша (исм)лар ила дуо қилинг5.7K
  8. #8РАББОНИЙ НИДО5.5K
  9. #9Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ5.5K
  10. #10Оятал Курсийни хар куни ўқишликни ажрлари5.3K

Последние посты

Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

20 окт. 2026 г., 20:46

Photo1/2
7207. Дунё ҳаётида бошқалар билан уруш жанжал қилиб, тортишувга машғул бўлиш, баъзи одамлар учун Аллоҳнинг уқубатидир. Чунки соғлом қалб эгаси бўлиш жаннат неъматларидан биридир. Аллоҳ тавфиқ берганларига бундай қалбни ато қилади. Кимнинг қалби аҳли аёли ва дўстларига нисбатан соғлом бўлса, Аллоҳ унга бу дунёнинг ўзидаёқ жаннат неъматини ато қилибди.
Бирор кишига қарши қалбингда кир қолдирма. Кечиримли бўл, афв эт, бепарво бўл, ўзингни билмаганга сол. Бошқаларга нисбатан яхши гумонда бўл. Агар бирон сени олдингда айбли инсон келиб узр айтмасада: "Эҳтимол бирор сабаби бўлса керак", деб фикр юрит. Бундай фикрлашдан шайтон тўсиб қўймасин. Бир лаҳзалик ҳаётни роҳатда ўтказмоқ керак. Шунда бу дунёни покиза ҳолда тарк қиласиз.
Табассум, покиза қалб, олийжаноблик билан Аллоҳ розилигини умид қиласиз ва ҳаёт гўзалликларини ҳис қилиб яшайсиз.
Аллоҳим, бизни рози қилиб, биздан рози бўлгин!
Дўстлашганда мулойим бўлганларга, хусуматлашганда кечиримли бўлганларга, қийинчиликда хотиржам бўлганларга, насиҳат қилганда ширинсўз бўлганларга ва унинг суҳбатида бирор киши ноумидликни ҳис қилмайдиганларга  олқишлар бўлсин!

7210. Дунё ихтилоф қилиб, талашиб-тортишишга ва у сабабли бир биримизга нафрат қилиб, ёмон кўришимизга арзимайди.

Дунёнинг таърифи: “Ер юзидаги барча жонзот фонийдир!”. (ар Роҳман сураси, 26 оят).
Охиратнинг таърифи: “Улар ўша жойда мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳ (энг гўзал) манзилдир!» (Фурқон сураси, 76 оят).

Шундай экан, яхши амалларни бажаринг, кечиринг, афв қилинг, билмаганликка олинг ва кўп истиғфор айтинг. Аллоҳим, бизни рози бўлган ҳолингда вафот топтиргин!

Роббим сизни жаннатдаги олий мақом- “иллиййийн”га кўтарсин. Қиёмат куни розилик назари билан қарасин!

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
1,0400015
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

20 окт. 2026 г., 18:29

Photo1/2
7212. Ҳакимлардан бири айтди: “Олти тоифа кишилар борки, улардан тушкунлик аримайди.
1.  Кек сақловчи.
2.  Ҳасадчи.
3.  Эндигина бойликка эришган ёки катта мол-дуё ишониб топширилган кимса.
4.  Камбағал бўлиб қолишдан қўрқадиган бой.
5. Катта мартабага эришишни орзулайдию, аммо унга салоҳияти йўқ киши.
6. Ахлоқ-одобли кишилар билан доим суҳбатдош бўлсада, аммо уларнинг аҳлидан бўлмаган, беодоб киши”.

Аллоҳим, ушбу тоифадан бўлиб қолишдан Ўзинг асра! Аллоҳим, Сенинг номинг билан ғам ғусса ва маҳзунликдан паноҳ тилайман!

7213. Дунёдаги масканни қўлга киритиш учун фикр (аниқ мақсад, режа) керак. Жаннатдаги масканга эришмоқ учун зикр (Аллоҳга ибодат, итоат) керак.
Бизни кўпинча зикрдан дунё ишларига фикр машғул этади. Аллоҳни зикр қилмасдан лаҳзаларинг, вақтинг ўтаётган экан, битта тасбеҳ ёки истиғфор айтиб бўлсада, қалбингни уйғот. Чунки ғафлат дарддир, Аллоҳнинг зикри эса даводир.

7214. Ҳасан Басрий айтдилар:
Тақво аҳлининг ўзига хос аломатлари бўлиб, ўша аломатлар орқали уларни танилади.

Улар: Рост гапириш, аҳдга вафо қилиш, қариндошлар билан алоқани тиклаш, заифларга раҳмдил бўлиш, фахрланиш ва такаббурнинг озлиги, яхшиликни баҳам кўриш, одамларга мақтанишнинг озлиги, гўзал хулқ ва Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган амалларда жидду жаҳд қилишдир.

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
1,260006
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

20 окт. 2026 г., 17:42

Photo1/2
#тавсия

🌿Манфаатли ва мазмунли канал!

Ушбу каналда устознинг фиқҳ, шамоил ва руҳий тарбияга оид дарслари, шунингдек, қалбни ислоҳ қилиш ва гўзал хулққа чорловчи маърифий постлар жойлаб борилади.

https://t.me/Abdulhamid_Murod

🌿Илм олиш ва динимизни чуқурроқ англашни истаганлар учун манфаатли манзил!

Аллоҳ илмларимизни манфаатли қилсин! 🤲

https://t.me/Abdulhamid_Murod
1,230003
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

20 окт. 2026 г., 15:42

Photo1/2
#Намоз_зикр_дуо

Аллоҳ сиз билан, сиз қачон у билан бўласиз?

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

﴿وَهُوَ مَعَكُمْ أَيْنَ مَا كُنْتُمْ﴾

«Қаерда бўлсангиз ҳам, У сиз билан биргадир» (Ҳадид сураси, 4-оят).

У Зот Пок ва Олийдир, доимо сиз билан бирга, аммо сиз қачон У Зот билан бирга бўласиз?

Аллоҳ таоло сиз учун У Зот билан доимий бирга бўлишингизни таъминлайдиган учта муҳим омилни жорий қилиб қўйди:

1. Намоз: У Зот қибла томон юзланишни худди сенга Уни эслатиб турувчи компас (қутбном) каби қилиб қўйди.

2. Дуо: Қўлларни осмонга кўтариб қилинган дуони худди сени У Зотга боғловчи (руҳий) компас каби қилди.

3. Зикр: У Зот Пок ва Олий бўлган Зот билан алоқанинг доимий бўлиши учун барча макон ва замонларда зикр қилишни жорий этди.

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
1,8400017
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

20 окт. 2026 г., 07:44

Photo1/2
7215. Дунё ҳаётида қалбингни эгаллаб олган ғам аслида арзимас эканин жаннат олдида етиб келгач ҳис қиласан.

– Жаннатдаги қасринг олдида туриб, унинг кенг масофаси ва таралган нурини кўргач, дунё ва ундаги нарсалар ҳеч нарсага арзимас эканини аниқ биласан.
– "Эй жаннат аҳли! Бу ерда ўлим йўқ, шу ерда абадий қоласизлар", деб айтилса, хотиржам бўласан ва жаннатда кўрган бирор инсонни кунлардан бирида у ерни тарк этганини асло кўрмайсан.
– Жаннатда бечораҳол ва ғамгин кишига кўзингиз тушмайди. У ерда ғийбат ва бўҳтон мажлисларида ўтирмайсан.
– Жаннатда барча қалблар покиза, оқ бўлади, у ерда сенга нисбатан ҳасад ва нафрати бор кимса асло топилмайди.
– Жаннатда, эски хотиралар, маҳзунлик ва ғам ғуссалар билан қийналмайсан, азобланмайсан. Бу нарсаларни жаннатга кирган илк дақиқадаёқ унутасан. Ушбу муҳаббатни тортиқ қилишда дунё бахиллик қилар ва шодликни ер сиғдирмас эди.
– Жаннат, ҳаром нарсалар, ман этилган нарсалар, малол келувчи нарсалар, чарчоқ, ноумид бўлиш ва вафот топиш каби нарсаларга ўлим ҳукмини ўқиган макондир.

Агар ушбу масканни етишишга ғариблардек муштоқ бўлсанг, умрингни қолган қисмида яхши амалларни қилиб қол. Чунки, яхшиликнинг мукофоти яхшиликдир.

Аллоҳдан, мени ва сизларни жаннатдаги олий Фирдавсдаги розилигига муваффақ қилишини сўрайман. Аллоҳ бизни ўша ерда яхши кўрганларимиз билан бирга жамласин!

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
2,3400025
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

20 окт. 2026 г., 07:29

Photo1/2
Онам 18 ёшли синфдошимга эрга тегди. Энг даҳшатлиси, онамнинг чимилдиқда қилган иши бўлди😱

18 ёшга кирганимда уйимиздан совчилар аримай қолди. Лекин онам олдин ўзим эрга тегаман кейин сен деди. Бир куни уйга келсам, онам: «Яқинда тўйим тайёрлан», деди. Кимга десам, «Сенинг синфдошинг Сардорга», деди. «Ҳазиллашяпсизми, ахир мен уни севаман-ку?» десам, «Ўзи менга совчи қўйди, тамом, 10 кундан кейин тўй», деди. Мен мажбур рози бўлдим. Тўй куни келди. Мен йигитимдан онамга уйланаётгани учун нафратланардим. Лекин кутилмаганда онамнинг чимилдиқда қилган иши ҳаммани шокка солди😢

Йигитим чимилдиққа кирганда онам уни… Давоми👇
1,760002
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

20 окт. 2026 г., 06:44

Video
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун сешанба
— 20 октябрь 2026
— 9 жумадул аввал 1448

✍️ Аббод ибн Аббод Рамлий айтади: "Айтадиларки, кўп емоқ фаҳмни ўтмаслаштиради, қалбни қотиради ва уйқуни келтиради".

🤲Аллоҳим, қалбларимизни уйғоқ, зеҳнимизни ўткир, нафсимизни қаноатли қилгин.

🌸 Хайрли тонг! 🌻

🌱 «Маҳзун бўлма, Аллоҳ биз билан биргадир» (Тавба сураси, 40-оят). Ҳар бир тонг умид ва ишонч билан бошланиши учун бу гўзал эслатмадир.

🤲 Аллоҳим! Кўриб турган кўзимиз, айта олган сўзимиз ва хизматдаги танамиз учун Ўзингга шукрлар бўлсин. Яхшилик билан бошланган кун хайрли якун топади. Эзгу ишлар ва гўзал амаллар ҳамроҳингиз бўлсин.

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
3,2600010
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

20 окт. 2026 г., 05:31

Photo1/2
👱‍♀ Доктор мен кўрқябман эрим ташқарида турибди чақирворинг қўрқябман..

🤷‍♂️ Қўрқманг синглим мен доктор гиппократ қасамини ичканман деса...

👱‍♀ Аёл айтибди ...👇 😁🤣
1,820002
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

19 окт. 2026 г., 20:44

Photo1/2
#Зикр

Аллоҳнинг азобидан қутқарувчи энг буюк амал

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одам боласи учун Аллоҳ таолонинг зикридан кўра уни Аллоҳнинг азобидан кўпроқ қутқарувчироқ бирор амал йўқдир», дедилар».

(Имом Аҳмад, «Муснад», 22079)

Бошқа бир ривоятда эса шундай келган:

– Саҳобалар: «Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳамми?» деб сўрашди.

– У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа, (жиҳод ҳам унга тенг келолмайди), ҳаттоки қиличи билан (душманга) зарба берган бўлса ҳам».

Аллоҳ таоло:

﴿وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ﴾

«Албатта, Аллоҳнинг зикри улуғдир» (Анкабут сураси, 45-оят) деб марҳамат қилган», дедилар.

Тилга енгил, аммо тарозида ва Аллоҳнинг ҳузурида энг оғир бўлган амал – бу Аллоҳни доимо ёдда тутиш ва У Зотни зикр қилишдир.

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
2,9100023
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

19 окт. 2026 г., 14:47

Photo1/2
#Солиҳлар_ҳаёти

Имом, Ҳофиз Яҳё ибн Маъин раҳимаҳуллоҳнинг Мадинаи мунавварага бўлган муҳаббати...

Имом Яҳё ибн Маъин айтади:
«Мадинага қилинган биргина сафар мен учун (Каъбани) икки юз бор тавоф қилишдан кўра суюклироқдир».

(Ибн Муҳриз, «Маърифатур-рижал», 1/287)

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотни юксак мукофот билан сийлаб, вафотини Мадинаи мунавварада қилди. У зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тобутларида (тахтиравонларида) кўтарилиб, Бақеъ қабристонига – у зотнинг ёнларига дафн этилди.

Ҳофиз Заҳабий раҳимаҳуллоҳнинг «Сияру аъламин-нубало» асарида шундай ривоят қилинади:

«Яҳё ибн Маъин қачон ҳаж қиладиган бўлса, Маккага Мадина йўли орқали борар, Маккадан қайтаётганда ҳам яна Мадина йўлидан қайтар эди.

Ҳижрий 233 йилда ҳаж қилганида, ҳаж мавсумидан олдин – Зулқаъда ойининг охирларида Мадинага кирди ва у ерда касалликка чалинди. Зулқаъда ойи тугашига етти кун қолганда вафот этди.

Одамлар у зотнинг келганларини ва вафот этганларини эшитиб, жамланишди. Бану Ҳошим хонадони у зот учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ювилган ёғочларни (тобутни) олиб чиқишди ва у зот ўша тобут устида ювилди.

Одамлар жаноза намозини ўқиб, Бақеъ қабристонига дафн этишди. Ўшанда инсонлар: “Мана шу зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан ёлғонларни узоқлаштириб (ҳимоя қилиб) юрар эди”, деб йиғлашди».

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
2,7200012
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

19 окт. 2026 г., 07:44

Video
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун душанба
— 19 октябрь 2026
— 8 жумадул аввал 1448

👉Тўй маросими учун гўзал қиз ва келишган йигит кифоя, лекин бахтли оила (никоҳ) учун фозила аёл ва солиҳ эркак керак (Африка мақоли).

🤲Аллоҳим, барча ёшларга гўзалликдан ҳам устун бўлган гўзал хулқ ва солиҳликни насиб этгин. Қизларимизни фозила, ҳаёли, солиҳа ва эрига суянч бўладиган аёллардан, йигитларимизни эса тақводор, масъулиятли, вафодор ва оиласига меҳрибон эркаклардан қилгин.

🌤 Хайрли ва баракали тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни солиҳ амаллар майдони қилсин. Юзингиздан табассум, қалбингиздан иймон нури сўнмасин. Офият ва саломатлик кун бўйи сизни тарк этмасин.

📖 Тонгги ҳикмат:
Энг яхши кун — Аллоҳнинг ризолиги йўлида бир қадам бўлса ҳам олдинга юрилган кундир.

📿 Кунлик зикр:
«Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳ».
(Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан).

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
3,4800014
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

18 окт. 2026 г., 22:35

Photo1/2
7216. "Сўнгра, шундан кейин қалбларингиз қаттиқ бўлди, улар тошдек ёки тошдан ҳам қаттиқ",(Бақара сураси, 74 оят).

Қалб қотишининг энг асосий сабаблари қуйидагилар:
1. Аллоҳнинг зикридан ғофил қолиш.
2. Ўлим ва охиратни унутиш.
3. Ибодатда дангасаликка йўл қўйиш, хусусан намоз ўқишда дангасалик қилиш.
4. Зулм.
5. Такаббурлик.
6. Ёмон дўстлар.
7. Ҳаром луқма.

7231. Ҳар биримизнинг ошкор бўлмаган, овоза қилинмаган гуноҳимиз бор. Ушбу ҳолат айбу гуноҳлари ошкор бўлганларни масхара қилишга олиб бормаслиги лозим.
Аллоҳ ҳалимлиги билан гуноҳингга яраша жазо бермай ортга суриши, сени ғурурга олиб бормасин.
Аллоҳ айбингни сатр қилиб тўсибди, уникини тўсмабди. Эҳтиёт бўлгинки, унинг гуноҳини масхаралаб кулганинг сабабидан Аллоҳ беркитган гуноҳингни очиб юбормасин.
Чунки Аллоҳ адолатлидир, мазлумни ҳаққини, гарчи у гуноҳкор бўлса ҳам олиб беради.

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
2,9900018
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

18 окт. 2026 г., 21:33

Photo1/2
🩵Hayotingizni mazmunsiz behuda o‘tkazish emas, balki har bir kuningizni foydali ilm, go‘zal xulosalar va ezgu amallar bilan bezashni istaysizmi?
Unda, siz uchun Odinaxon Muhammad Sodiq ustozamizning “Chashma” kanalini tavsiya qilaman!

Bu yerda sizni:
🩵Ustozamiz bilan jonli suhbatlar;
🩵Qalbga taskin beruvchi nasihatlar;
🩵Maxsus duolar va amaliy vazifalar;
🩵Kino va kitob tavsiyalari;
🩵Qiziqarli sovrinli tanlovlar
va boshqa ko’plab foydali bilimlar kutmoqda.
@chashmagobot
“Chashma” — shunchaki tinglanadigan kanal emas, balki olgan ilmingizni hayotingizga tatbiq etib, kunlaringizni yanada mazmunli o‘tkazishingizga ko‘maklashadigan maskan.
🩵 Kanalga qabul 25-oktabrgacha davom etadi.
Obuna bo’lish uchun
@chashmagobot 🩵
orqali ariza yuboring va bu xabarni yaqinlaringizga ham yuborib qo’yishni unutmang!
2,510007
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

18 окт. 2026 г., 20:52

Photo1/2
7238. Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди.
– Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади.
– Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди.
– Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.
– Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.
– Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.
– Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.
– Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.
Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга:
“Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди.

Аллоҳим! Аввалда ҳам, охирида ҳам ва барча ҳолатларда ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
2,8400023
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

18 окт. 2026 г., 07:44

Photo1/2
7239. «Парвардигоро, ўзинг бизни ҳидоят қилганингдан кейин – энди далилларимизни ҳақ йўлдан оғдирмагин!» (Оли Имрон сураси, 8 оят).

Демак, қалбнинг икки ҳолати бор:
1. Истиқомат, яъни тўғри йўлда бўлиш ҳолати.
2. Ҳақ йўлдан оғганлик ҳолати.

Инсон истиқоматда бўлиши учун Аллоҳдан қалби ҳақдан оғмаслигини сўрашга мажбур. Инсон ўз қалбига ҳам молик эмас. Шунинг учун ҳам ҳақдан оғмасликни ёлбориб сўраши лозим.
Шундай экан, иймонига суяниб, ғурурга кетмаслиги керак. Қанчадан - қанча мўмин инсонлар бу йўлда тойилиб, ағдарилишган. Аллоҳ асрасин!

7242. "Бас, Аллоҳга (иймон келтириш учун) чопинглар-шошинглар!"(Зориёт сураси, 50 оят).

– Сен Аллоҳнинг ҳузурига хорлик билан бор, У сен томон азизлиги билан келади.
– Сен Аллоҳнинг ҳузурига камбағаллигинг билан бор, У сен томон бойлиги билан келади.
– Сен Аллоҳнинг ҳузурига ғам ғуссанг билан бор, У сен томон кушойиш билан келади.
– Сен Аллоҳнинг ҳузурига заифлигинг билан бор, У сен томон куч қуввати билан келади.
– Сен Аллоҳнинг ҳузурига маҳзунлик билан бор, У сен томон шодлик билан келади.
– Сен Аллоҳнинг ҳузурига ёлғизлигинг билан бор, У сен томон унсу улфат билан келади.

Танҳо Аллоҳгина паноҳ ва омонлик манбасидир!

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
3,8900023
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

18 окт. 2026 г., 05:56

Video
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун якшанба
— 18 октябрь 2026
— 7 жумадул аввал 1448

Оналаримизга хушхабар:

✍️ Муҳаммад ибн Сулаймон: "Ўғил фарзандлар неъмат, қиз фарзандлар эса ҳасанотдир. Аллоҳ азза ва жалла неъмат учун  ҳисоб қилади, ҳасанотларга ажр-мукофот беради", деди (Ибн Муфлиҳнинг "Адабуш шаръия" асаридан).

🤲Аллоҳим, ўғилларимизни ҳам, қизларимизни ҳам солиҳ ва солиҳалардан қилгин. Фарзандларимизни кўз қувончимиз, қалбимиз сурури, икки дунё саодатимизга сабабчи айлагин. Уларнинг солиҳ амалларини биз учун садақаи жория қилгин.

🌸 Хайрли тонг!🌸

🤲 Муборак якшанба тонги ҳаётингизга хайр-барака олиб келсин!

Тонгги дуо: Ё Аллоҳ! Бугунги кунимизни зикринг билан бошланишини, авфинг билан гўзал бўлишини ва раҳматинг билан якун топишини насиб қилгин. Бизни ва яқинларимизни Ўз паноҳингда асра.

✨ Эслатма: Бугун дам олиш куни. Ҳафта давомидаги чарчоқларни унутиб, ота-онангиз, оилангиз ва яқинларингизга вақт ажратинг. Уларнинг дуосини олиш энг катта бахтдир! ☕️

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
4,3300013
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

17 окт. 2026 г., 20:51

Photo1/2
7244. Ота ўғлининг сигарета чекишга одатланаётганидан воқиф бўлиб қолди. Сўнг мактуб ёзиб, ўғлининг сигарета қутиси ичига солдида,  қайтиб жойига қўйди.
Мактубнинг мазмуни қуйидагича эди:
Севикли ўғлим! Нима иш қилишингдан қатъи-назар, сен менинг севикли ўғлимсан. Қилаётган маъсиятингни ёқтирмасамда, сени яхши кўришда давом этавераман. Ишонаманки, сен мени хорланишимга йўл қўймайсан. Ишонч билан айтаманки, пушти камаримдан бўлган фарзандим яхши ва ёмонни ажрата олади. Сигареталар ҳозир менда турибди. Шу тарз давом эттирмоқчи бўлсанг, уларни  ёстиғим остидан топасан.
    Қанийди, бу гуноҳдан тўхтаб, тавба қилсанг. Асли орзуим ҳам шу. Яна шу нарсага ишончим комилки, сен машаққат қилиб топган пулларимни, ўша меҳнат  ва  машаққатларимга ўт қўйиб, ёқиб юборадиган нарсани сотиб олишга сарф этмайсан.

Отанг....

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
2,8100018
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

17 окт. 2026 г., 17:59

Photo1/2
7249. Нафсни агар ҳақ нарса билан машғул қилмасангиз ботил билан машғул бўлади. Агар қалбга Аллоҳ муҳаббати жойлашмаса, махлуқотларнинг муҳаббати жойлашади. Тил ҳам агар Аллоҳ зикри билан машғул бўлмаса, бефойда нарсалар билан машғул бўлади. Аниқки, бу нарса (яъни Аллоҳ зикрини ташлаб қўйиш) зарарингизга бўлади.
Шундай экан, икки йўлдан бирини танланг ва  икки манзилдан бирига тушинг!

7251. Сиздан бошқаси билмайдиган бирдан-бир сир – Роббингиз билан ўрнатган алоқангиз сиридир. (Агар шу мақомга эришсангиз) маддоҳларнинг мақтови ғурурга кетказмайди, таҳқирловчиларнинг ҳақорати сизга зарар бермайди.

Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир" деган. (Қиёмат сураси, 14 оят).

7275. Сени ҳасад қилган кимса учун ўша турган ҳолатидан улканроқ азоб йўқ аслида. Чунки у сендаги неъмат завол бўлишидан бошқасига рози бўлмаслик азобида яшамоқда.
Неъматда юришинг узайгани сари, ҳасадчининг ҳам азоби узаяди. Унинг ҳаётида лаззат қолмайди. (Шунинг учун ҳам) жаннат аҳлининг қалбидан ҳасад ва нафрат суғуриб олингандагина улар роҳатда яшайдилар.
Агар улардан ҳасад ва нафрат тортиб олинмаганида эди, улар ўзаро ҳасад қилиб, у ердаги роҳатни ҳис қилмас эдилар.

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 @Kunlik_Duolarim 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
3,1800013
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

04 сент. 2026 г., 00:50

Video
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун чоршанба — 2 сентябрь 2026 — 20 Рабиъул аввал 1448

📚Янги ўқув йили бошланиши арафасида!

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким илм излаш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилади». 📖Саҳиҳ Муслим, 2699-ҳадис.

🤲 Аллоҳим, фарзандларимизга фойдали илм, зеҳн ва барака ато этгин. Илмларини ўзлари ва бошқалар учун манфаатли қилгин. Янги ўқув йилини барчамиз учун хайрли ва баракали қилгин.
Янги ўқув йили муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло чоршанба тонгини барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ризқ фақат пул ёки мол-дунё эмас.

• Тинчлик — ризқдир.
• Саломатлик — ризқдир.
• Ота-онанинг дуоси — ризқдир.
• Фарзанднинг табассуми — ризқдир.
• Кўнгил хотиржамлиги — энг катта ризқдир!

Аллоҳ бугунги кунингизни мана шундай гўзал ризқлар билан тўлдирсин. Бошлаган ишларингизга ривож, хонадонингизга файзу барака тилаймиз!

Кунингиз хайрли ўтсин!

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
5,4900015
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

04 сент. 2026 г., 00:50

Photo
8488.  Аллоҳим, бизни зурриётларимиз билан  ўзимизнинг жидду жаҳдимиз ва амалимиз билан эмас, балки Сенинг қудратинг ва куч-қувватинг билангина эриша олишимиз мумкин бўлган олий даражага, юксак мартабага эриштиргин.

8489. Сен ўзингни солиҳман деб ўйлама. Сен фақат (айблари) беркитилгансан холос.
Изоҳ: Яъни, ўзимизни амалларимда тўғриман, солиҳман деб ўйлашимиз мумкин. Асли барчамиз камчилик, қусур ва хатолар ичрадирмиз.  Ҳаммамиз Аллоҳнинг пардаси билан яшириб қўйилганмиз. Агар Аллоҳ бизнинг ўз фазли ва раҳмати билан айбларимизни беркитиб, инсонлар кўз ўнгидан гуноҳларимизни яшириб турмаса, қиёмат куни ҳузурига борганимизда эса Бизга раҳм қилмаса, ҳолларимиз ўта қийин ва шармандалидир.

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
3,5600033
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

04 сент. 2026 г., 00:50

Video
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ💐

Бугун сешанба
— 1 сентябрь 2026
— 19 рабиул аввал 1448
Ватаннинг қадри шундаки, унда адолатни бошқа ҳар қандай жойдан кўра кўпроқ топасан.
 Ватаннинг қадри шундаки, унда муҳаббатни бошқа ҳар қандай жойдан кўра кўпроқ топасан.
 Қачонки ватан ҳимоя, адолат ва муҳаббатдан холи бўлса, фуқаро (ўз юртида) ғариб, бегонага айланиб қолади".
 ✍ Мустафо Амин, «Муҳаббатнинг биринчи йили».

🤲 Аллоҳим, Ватанимизни тинчлик ва омонликда сақлагин. Юртимизни ҳар қандай ёмонлик ва фитналардан асрагин. Бизларни Ватанининг қадрини биладиган, унинг тинчлиги ва равнақи учун хайрли амаллар ва манфаатли ишлар қиладиган бандаларингдан қилгин.

Байрам муборак, азизалар🇺🇿

Дунёдаги энг улуғ ва энг азиз неъмат — Ҳурлик, Озодлик ва Мустақиллик айёми муборак бўлсин! 🇺🇿✨

☝️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:
«Кимики ўз уйида омонликда, тани соғлом ва бир кунлик таоми бор ҳолда тонг оттирса, гўёки унга бутун дунё берилибди» (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло жонажон юртимизнинг мустақиллигини боқий, аҳлини тинч-омон ва ҳаётини фаровон айласин! 🤲

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
4,9100019
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

04 сент. 2026 г., 00:50

Photo
10267. Аёлларнинг яхшиси
Аъробийдан аёлларни яхшиси қандай экани сўралди. У деди: “Аёлларнинг яхшиси: Гапирсанг тасдиқлайдиган, ғазаблансанг мулойимлик кўрсатадиган, кулганингда табассум қиладиган, бирон ишни бажарса, чиройли қиладиган, уйини лозим тутадиган, эрига итоатсизлик қилмайдиган, қавми ичида ҳурмат кўрсатадиган, ўзини ҳокисор тутадиган, ёқимли, кўп фарзанд кўрадиган ва барча ишлари мақтовга лойиқ бўлганидир”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аёлларингиз ичида аҳли жаннатлари ким, айтиб берайми? Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, азият кўрса ёки азият бериб қўйса, эрининг қўлини ушлаб, “Аллоҳга қасамки, токи мендан рози бўлиб, кечирмасангиз бирон таъмни тотмайман” дейдиганларидир. У аёл жаннатдадир, у аёл жаннатдадир, у аёл жаннатдадир”. Имом Насоий ривояти.

➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
3,2600011
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

04 сент. 2026 г., 00:50

Photo
8490. Фақиҳ ким?

1. Илмда - Буйруқлар ва қайтариқларни ворид бўлган хабарлар ва масдарларидан ўрганган ҳолда тушуниб фаҳмлаган киши- фақиҳдир.

2. Тазкияда – Ҳаракатлари мустаҳкам ва суянчли бўлган, сукунати ҳамд билан тўлган, муаммо-офатлари ҳал бўлган, ҳолатлари яхшиланган киши- фақиҳдир.

3. Мулойимликда – иймон неъматини тотган, покланган, мусобақа майдонида сайр этган ҳамда бутун борлиғи билан Карийму Ҳаллоқ зотга юзланган киши – фақиҳдир.

4. Тавозуъда – сўзлари, иборалари тушунарли бўлган, ишоралари эса фаҳмланарли бўлган киши- фақиҳдир.

5. Фаҳмда – ибратларни илғаган, ишораларни англаб ечган, ёмонликка буюрувчи нафси амморага тескари, хилоф бўлган, ҳар бир нарсадан аломат ва белги олган киши – фақиҳдир.

6. Ихлосда – ўзини Саййиди ва Мавлосига батамом топширган, Ундан ўзгани ибодат учун танимайдиган, Унинг розилигидан ўзга нарсани талаб этмайдиган- фақиҳдир.

7. Басийратда – кўзларидан ғафлат тўрини олиб ташлаб, кўра бошлаган, сўнгра нафси ҳавосининг ёмонликлари кўра бошлаган киши – фақиҳдир.

8. Яқийн (кучли ишончда) – Мавлосига муҳтожлиги фақирлигини эътироф қилиши орқали кучли ишонч ва фаҳми нури ила қўрқув ва ваҳима занжиридан қутулиб олган, бу ҳолга етказганига ҳамд айтган ва У зотга дуо-илтижолари ортган киши – фақиҳдир.

9. Қўрқувда – Ҳаётлик вақтида, ўлимга юзлашиб, қабрга кирмасдан олдин ўзини муҳосаба қилиб борган, ўзининг амалларини тафтиш қилиб юрган киши- фақиҳдир.

10. Ҳикматда – ҳидоят ва тўғриликка муваффақ қилинган, ҳикмат берилган ва хитобларни ажратиш ато этилган,  унинг сўзлари эшитувчиларга ёқимли бўлган киши – фақиҳдир. 

Изоҳ: “Али розияллоҳу анҳу айтадилар: Сизларга ҳақиқий фақиҳнинг хабарини берайми? У одамларни Аллоҳнинг раҳматидан ноумид қилмайдиган ва уларга Аллоҳ таоло осий бўладиган ишларга рухсат бермайдиган кишидир. Одамларни Аллоҳнинг макридан бепарво қолдирмайдиган кишидир. Бошқага рағбат қилиб Қуръонни тарк қилмайдиган кишидир».

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
4,1700013
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

04 сент. 2026 г., 00:50

Photo
8495. “Бахт” сўзи Қуръонда қуйидаги икки ўриндан бошқа ерда зикр қилинмаган.
Биринчиси:  “У келган кунда ҳеч бир жон гапира олмас. Магар У зотнинг изни ила (гапирур). Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир”. (Ҳуд сураси, 105- оят).
Иккинчиси:  “Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир”. (Ҳуд сураси, 108-оят).

Биринчисида бахт-саодатнинг вақти баён этилади. У қиёмат кунидир.
Иккинчисида эса бахт-саодатнинг жойи баён этилади. У жаннатдир.
Демак, бирон нарсани унинг ўрнидан бошқа ердан, ўриндан излаш бефойдадир. Шунингдек, бирон нарсани бошқа вақтидан бошқа вақтда кутиш, интизор бўлиш ҳам бефойдадир.
Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраймиз, Ўз фазли ила бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни бахтиёр инсонлардан этсин! Амин.

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
4,1300031
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

04 сент. 2026 г., 00:50

Video
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун душанба
— 31 август 2026
— 18 рабиул аввал 1448


✍ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:
"Ватанни севиш билан Аллоҳ юртларни обод қилади", деб айтганлар.

🤲 Аллоҳим, Ватанимизни тинч ва обод қилгин. Юртимизни Ўзинг ҳифзу ҳимоянгга ол! Халқимиз қалбига меҳр-оқибат ва Ватанга муҳаббат ато этгин.
Мустақиллигимиз ва тинчлигимиз абадий бўлсин!

Байрам муборак, юртдошлар🇺🇿

🌿 Хайрли душанба тонги муборак бўлсин!
Мустақиллик байрами олдидаги ушбу қўшимча дам олиш куни барча оилаларга файзу барака олиб келсин.

🤲 Истиғфор ва дуо куни:
Роббимиз қалбларимизга хотиржамлик, хонадонларимизга қут-барака берсин. Юртимиздаги тинчлик-омонлик бардавом бўлсин. Оилавий дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

✨ Эслатма: Бугун иш куни бўлмаса-да, яқинлар ҳолидан хабар олиш, уларга табассум ҳадя этиш учун энг яхши фурсат.

☕️ Мустақиллик шукуҳи кезган кунингиз хайрли ўтсин!

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
4,4900020
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

04 сент. 2026 г., 00:50

Photo
8502. Кўзни қуруқлиги- қалбнинг қаттиқлигидан.
Қалбнинг қаттиқлиги- гуноҳнинг кўплигидан.
Гуноҳнинг кўплиги - ўлимни унутишдан.
Ўлимни унутиш – орзуларнинг узунлигидан.
Орзуларнинг узунлиги – ҳарислик, очкўзликнинг кучлилигидан.
Очкўзликнинг кучлилиги – дунёга қаттиқ муҳаббат қўйишдан.
Дунёга  муҳаббат қўйиш эса  – барча хатоларнинг бошланишидир.
Аллоҳим, дунёни энг катта ғамимиз, илмда етишган энг катта даражамиз этиб қўймагин, амийн.

8498. Уйдаги жиҳозларинг қани?
Бир куни мусофир киши обид, зоҳид бир инсоннинг уйида меҳмон бўлиб қолди.  Уйга кирган мусофир разм солиб қараса, обиднинг уйи жиҳозлар, буюмлардан холи, қуруқ  эди. Фақатгина бир жойнамоз ва чироқ бор эди холос.
Шунда обид ва зоҳид кишидан сўради: “Уйдаги (кўрпа-тўшак, идиш товоқ, рўзғор ашёлари каби) буюмларингиз қани?”. Обид жавоб берди: “Сизнинг уй жиҳозларингиз қани?”. Мусофир: “Менда йўқ, ахир мен сафарда юрган мусофир бўлсам!” деб жавоб берди. Шунда обид: “Мен ҳам сиз кабиман!” деб жавоб берди.

Изоҳ: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг елкамдан ушладилар ва: “Дунёда худди мусофирдек ёки йўловчидек бўл”, дедилар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай дер эдилар: “Агар кунни кеч қилсанг, тонгни кутма. Агар тонг оттирсанг, кеч киришини кутма. Саломатликнинг қадрига ет, уни ғанимат бил. Тириклигингда ўлимингга ҳозирлик кўр, ҳаётингдан фойдаланиб қол”.

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
4,7900037
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

04 сент. 2026 г., 00:50

Photo
8504. Ўйлаб кўриш, тааммулга чорлов

Эйнштейн айтади:  “Осмонга кўтарилиш асносида ҳаво етишмаслиги ортиб ва ортиб бораверади.  Ҳатто, ҳаво етишмаслик сабаб бўғилиш  юзага келади”.

Қуръони карим эса бу ҳақда 1400 йил аввал шундай баён қилган: “ Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир..”  Анъом сураси, 125-оят.

2. Эдвард Хаббл айтади: “Коинот мунтазам равишда кенгайишда давом  этади ва ҳажми ҳам зиёдалашиб, ортиб боради”.

Қуръони карим баён қилади: “Осмонни Ўз қўлимизда(қудратимиз) ила бино қилдик. Албатта, Биз уни  кенгайтирувчимиз”. Зориёт сураси, 47-оят.

3. Доктор Каролин Фавлор айтади: “Сокинлик ва ҳаракат нисбийдир. Чунки олам доимий ҳаракатдадир ва тоғлар ҳам ҳаракатланадилар”.

Қуръони карим баён қилади: “Тоғларни кўриб, қимирламай турибди деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар.”   Намл сураси, 88-оят.

4. Немис геологи доктор Мейнхлер айтади: “Ернинг истиқрорда - мустаҳкам туришининг энг муҳим сабабларидан, ернинг остида мустаҳкам ўрнашган, ер усти, сатҳида эса бизга заиф, кичик кўринишда  намоён бўладиган тоғлардир”.

Қуръони карим эса шундай баён қилади: “У зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устига баланд тоғларни ташлаб қўйди. Анҳорлару йўлларни ҳам. Шоядки, тўғри йўл топсангиз”. Наҳл сураси, 15-оят.

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
4,9500031
Duolar va Zikrlar 🤲🏻 logo
Duolar va Zikrlar 🤲🏻

04 сент. 2026 г., 00:50

Video
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун якшанба
— 30 август 2026
— 17 рабиул аввал 1448

🤲 Аллоҳим, уйларимизни Ўзингнинг ҳифзу ҳимоянгда сақлагин. Бизга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишни насиб этгин.

🌸 Якшанба кунингиз файзли ўтсин! 

✨ «Аллоҳ Сизга хотиржамлик ва омонлик берсин». Ушбу сокин дам олиш куни қалбингизга илиқлик ва тинчлик олиб келсин. 

🤲 Аллоҳим! Оиламизга қут-барака, хонадонимизга тинчлик ва танимизга соғлик бер. Ҳафта давомидаги чарчоқлар ўрнини гўзал хотиралар ва қувончли дақиқалар эгалласин. Оилавий бахтимиз боқий бўлсин.

➡️Яқинларингизга ҳам улашинг! 👇

🌙 🤲 - Кунлик  Дуолар каналига аъзо бўлинг!
4,9000013

Showing 30 of 50 posts

Рейтинг

Требуется вход

Frequently Asked Questions

О чём Telegram-канал Duolar va Zikrlar 🤲🏻?+

Duolar va Zikrlar 🤲🏻 (@kunlik_duolarim) — Telegram-канал в категории Эротика на tgdio. На профиле есть рейтинг, отзывы, ранг и свежие посты — решите до подписки в Telegram. Сейчас на tgdio указано около 45 868 подписчиков.

Как вступить в Duolar va Zikrlar 🤲🏻 (@kunlik_duolarim) в Telegram?+

Откройте профиль канала на tgdio, нажмите Join / Open in Telegram и подпишитесь на @kunlik_duolarim в приложении или веб-версии Telegram бесплатно.

Стоит ли подписываться на Duolar va Zikrlar 🤲🏻 (Эротика)?+

На tgdio можно проверить рейтинг, отзывы, ранг и свежие посты Duolar va Zikrlar 🤲🏻 до подписки. Сейчас на tgdio указано около 45 868 подписчиков. Сравните с похожими каналами Эротика.

Где смотреть статистику и посты Duolar va Zikrlar 🤲🏻?+

На tgdio откройте страницу @kunlik_duolarim: статистика подписчиков, ранг, рейтинг и посты. Ссылка Stats даёт графики роста и активности.